Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 444-449 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Доллар
Фото: Мухтор Холдорбеков/ Kazinform

Миллий банкнинг 7 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 446,89 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 5,04 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 444 тенге, сотиб олиш нархи – 449 тенге.

Алматида сотиш курси – 446,9 тенге, сотиб олиш курси – 448,5 тенге.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,95-5,05 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 6 июндаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,68 тенгега пасайиб, 446,90 тенгени ташкил этган.

Сўнгги хабарлар