09:39, 12 Июнь 2024 | GMT +5
Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 448-453 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Миллий банкнинг 12 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 449,76 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,05 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 448 тенге, сотиб олиш нархи – 453 тенге.
Алматида сотиш курси – 450,5 тенге, сотиб олиш курси – 452,1 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,97-5,05 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 11 июндаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,71 тенгега ошиб, 449,95 тенгени ташкил этган.