10:17, 04 Июнь 2024 | GMT +5
Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 444-449 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Миллий банкнинг 4 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 447,08 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,01 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 444 тенге, сотиб олиш нархи – 449 тенге.
Алматида сотиш курси – 446,9 тенге, сотиб олиш курси – 448,5 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,92-5,03 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 3 июндаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,16 тенгега пасайиб, 447,09 тенгени ташкил этган.