Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

валюта
Фото: Мухтор Холдорбеков/ Kazinform

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 438-443 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 442,1 тенге, сотиб олиш нархи – 443,5 тенге.

Астанада сотиш курси – 438 тенге, сотиб олиш курси – 443 тенге.

Миллий банкнинг расмий курсига кўра, 1 доллар – 439,43 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 4,82 тенге.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,75 – 4,85 тенге атрофида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 4,74 - 4,84 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 6 майдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,15 тенгега пасайиб, 439,43 тенгени ташкил этган.

Сўнгги хабарлар