Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 444-449 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

доллар
Фото: Kazinform

Миллий банкнинг 3 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 447,25 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 4,96 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 444 тенге, сотиб олиш нархи – 449 тенге.

Алматида сотиш курси – 446,3 тенге, сотиб олиш курси – 447,9 тенге.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,93-5,01 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 31 майдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,35 тенгега ошиб, 447,25 тенгени ташкил этган.

Сўнгги хабарлар