10:16, 11 Июнь 2024 | GMT +5
Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 448-452 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Миллий банкнинг 11 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 448,12 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,05 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 447 тенге, сотиб олиш нархи – 452 тенге.
Алматида сотиш курси – 448,5 тенге, сотиб олиш курси – 449,3 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5-5,05 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 10 июндаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,83 тенгега ошиб, 448,24 тенгени ташкил этган.