Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 495-500 тенге оралиғида сотилмоқда.

Валюта
Фото: Kazinform

Миллий банкнинг 20 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 497,26 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,97 тенге. Евро - 525,21 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 496,9 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 498,9 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 523,5 – 528 тенге оралиғида ўзгариб туради.

Астанада долларнинг сотиш нархи - 495 тенге, сотиб олиш нархи - 500 тенге. Евро 524 тенгедан сотилмоқда, 530 тенгедан сотиб олинади.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,97-5,07 орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 19 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,82 тенгега пасайиб, 497,18 тенгени ташкил қилган эди.

 

Муллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар