Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 497-503 тенге оралиғида сотилмоқда.

доллар
Фото: freepik

Миллий банкнинг 25 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 498,34 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,85 тенге. Евро - 519,72 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 500,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 502,5 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 521 – 525,5 тенге оралиғида ўзгариб туради.

Астанада долларнинг сотиш нархи - 497 тенге, сотиб олиш нархи - 503 тенге. Евро 517 тенгедан сотилмоқда, 527 тенгедан сотиб олинади.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,85-4,95 орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,61 тенгега кўтарилиб, 498,59 тенгени ташкил қилган эди.

 

Муллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар