Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 494-499 тенге оралиғида сотилмоқда.

евро
Фото: freepik

Миллий банкнинг 22 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 494,87 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,91 тенге. Евро - 520,65 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 496,9 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 498,9 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 520,5 – 525 тенге оралиғида ўзгариб туради.

Астанада долларнинг сотиш нархи - 494 тенге, сотиб олиш нархи - 499 тенге. Евро 520 тенгедан сотилмоқда, 527 тенгедан сотиб олинади.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,89-5,02 орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,36 тенгега пасайиб, 494,98 тенгени ташкил қилган эди.

 

Муллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар