Қозоғистонда доллар 494-499 тенге орасида сотилмоқда

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 494-499 тенге оралиғида сотилмоқда.

Курсы валют в обменниках Алматы и Астаны на 11 ноября
Фото: pixabay.com

Миллий банкнинг 21 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 495,20 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати – 4,94 тенге. Евро - 522,34 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 497,3 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 499,3 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 523,5 – 527,5 тенге оралиғида ўзгариб туради.

Астанада долларнинг сотиш нархи - 494 тенге, сотиб олиш нархи - 499 тенге. Евро 523 тенгедан сотилмоқда, 529 тенгедан сотиб олинади.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,92-5,02 орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,84 тенгега пасайиб, 495,34 тенгени ташкил қилган эди.

 

Муллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар