Қозоғистонда доллар 494-499 тенге орасида сотилмоқда

валюта, доллар
Фото: Freepik

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 494-499 тенге оралиғида сотилмоқда.

Миллий банкнинг 18 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 495,95 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,98 тенге. Евро - 524,37 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 497,1 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 498,9 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 522,5 – 527 тенге оралиғида ўзгариб туради.

Астанада долларнинг сотиш нархи - 494 тенге, сотиб олиш нархи - 499 тенге. Евро 523 тенгедан сотилмоқда, 529 тенгедан сотиб олинади.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,95-5,05 орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,97 тенгега ошиб, 496,01 тенгени ташкил қилган эди.

 

Муллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram