Қозоғистонда доллар 489-492 тенге орасида сотилмоқда

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 489-492 тенге оралиғида сотилмоқда.

Валюта
Фото: freepik

Миллий банкнинг 5 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 489,36 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,99 тенге. Евро - 533,45 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 488,9 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 490,7 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 531,5 – 536 тенге оралиғида ўзгариб туради.

Астанада долларнинг сотиш нархи - 489 тенге, сотиб олиш нархи - 492 тенге. Евро 529 тенгедан сотилмоқда, 532 тенгедан сотиб олинади.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,95-5,05 орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 4 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,88 тенгега кўтарилиб, 489,15 тенгени ташкил қилган эди.

 

Муллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар