Қозоғистонда доллар 485-490 тенге орасида сотилмоқда

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 485-490 тенге оралиғида сотилмоқда.

доллар
Фото: freepik.com

Миллий банкнинг 28 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 485,11 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 5,02 тенге.

Евро - 523,82.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 485,1 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 487,5 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 524,5 – 528,5 тенге оралиғида ўзгариб туради.

Астанада долларнинг сотиш нархи - 485 тенге, сотиб олиш нархи - 490 тенге. Евро 523 тенгедан сотилмоқда, 529 тенгедан сотиб олинади.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,95-5,05 орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,12 тенгега пасайиб, 485,13 тенгени ташкил қилган эди.

 

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар