Қозоғистонда доллар 478 – 482 тенге орасида сотилмоқда
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 478-482 тенгедан сотилмоқда.
Миллий банкнинг 2 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 480,11 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,14 тенге. Евро – 532,25 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 480,7 тенге, сотиб олиш нархи – 482,5 тенге. Евро 532,5-536,5 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада сотиш курси – 478 тенге, сотиб олиш курси – 482 тенге. Евро 531 тенгедан сотилмоқда, харид нархи эса 537 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,05-5,17 тенгега сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,76 тенгега пасайиб, 480,35 тенгени ташкил этди.
Муаллиф: Алма Муқанова