KASEда доллар 1 тенгега арзонлашди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди.
КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар курси 1 тенгега пасайди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 480,11 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 1 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 481,19 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,18 тенге.
Евро - 538,45.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 480,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 481,5 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 533 ва 536 тенге орасида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 478 тенге, сотиб олиш нархи - 482 тенге. Евро 531 тенгедан сотилмоқда, 537 тенгедан сотиб олинмоқда.
Россия рубли 5,12 - 5,20 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фонд бозорида доллар курси ошгани ҳақида ёзган эдик.
Муаллиф: Алма Муқанова