Доллар, евро ва рублнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 478-482 тенгедан сотилмоқда.

валюта
Фото: freepik

Миллий банкнинг 1 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 481,19 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,18 тенге. Евро – 538,45 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 479,1 тенге, сотиб олиш нархи – 480,9 тенге. Евро 534,5-538,5 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада сотиш курси – 478 тенге, сотиб олиш курси – 482 тенге. Евро 532 тенгедан сотилмоқда, харид нархи эса 538 тенге.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,12-5,22 тенгега сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 30 сентябрь кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,61 тенгега ошиб, 481,11 тенгени ташкил этди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар