Қозоғистонда доллар 442-447 тенге орасида сотилмоқда

None
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 442 – 447 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 442– 446 тенгега сотилмоқда. Алматида доллар курси 444 – 447,5 тенге орасида ўзгариб турибди. Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида эса 445,5 – 448 тенгедан сотилмоқда.

10 июль кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,57 тенгега ошиб, 444,59 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 11 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 444,89 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар