Қозоғистонда чет эл валюталарининг бугунги курси қандай

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 483 - 488 тенге орасида сотилмоқда.

доллар
Фото: Александр Павский/ Kazinform

Миллий банкнинг 21 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 485,04 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,04 тенге. Евро - 525,98 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 484,3 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 487,3 тенгени ташкил қилмоқда. Евро 524,5 - 528 тенге орасида ўзгариб туради.

Астанада долларнинг сотиш нархи - 483 тенге, сотиб олиш нархи - 488 тенге. Евро 523 тенгедан сотилмоқда, 529 тенгедан сотиб олинган.

Айни дамда Россия рубли валюта айирбошлаш шохобчаларида 4,99 - 5,12 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 18 октябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,52 тенгега пасайиб, 484,61 тенгени ташкил қилган эди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар