KASEда доллар 2 тенгега арзонлашди

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди.

доллар
Фото: freepik

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 2,09 тенгега пасайди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси - 485,04 тенге.

Миллий банкнинг 18 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 487,24 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 5,02 тенге.

Евро - 529, 34 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 482,9 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 485,9 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 523,5 - 528 тенге орасида ўзгариб туради.

Астанада долларнинг сотиш нархи - 483 тенге, сотиб олиш нархи - 488 тенге. Евро 523 тенгедан сотилмоқда, 529 тенгедан сотиб олинмоқда.

Россия рубли 4,97 - 5,07 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар