Қозоғистонда бугун доллар курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 478-482 тенгедан сотилмоқда.
Миллий банкнинг 25 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 479,71 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,16 тенге. Евро – 533,77 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 478,3 тенге, сотиб олиш нархи – 481,3 тенге. Евро 532-536 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада сотиш курси – 478 тенге, сотиб олиш курси – 482 тенге. Евро 529 тенгедан сотилмоқда, харид нархи эса 535 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,11-5,21 тенгега сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрь кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,90 тенгега пасайиб, 479,62 тенгени ташкил этди.
Муаллиф: Алма Муқанова