KASEда доллар арзонлашди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди.
КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,81 тенгега пасайди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 479,71 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 24 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 480,50 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,18 тенге.
Евро - 534,22.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 479,1 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 480,9 тенгени ташкил қилмоқда. Евро нархи 532,5 – 536,5 тенге орасида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 478 тенге, сотиб олиш нархи - 482 тенге. Евро 529 тенгедан сотилмоқда, 535 тенгедан сотиб олинади.
Россия рубли 5,13 - 5,23 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова