18:55, 15 Июль 2022 | GMT +6
Қозоғистонда бу йил коронавирусга қарши курашга 100 млрд тенге ажратилади
NUR-SULTAN. Кazinform - Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният Қозоғистонда COVID -19 га қарши курашиш учун қанча маблағ ажратилиши режалаштирилганини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
«Бу йил коронавирус инфексиясига қарши курашиш учун 100 млрд тенге ажратилиши режалаштирилган. Бу вакциналарни сотиб олиш, беморларни даволаш, ўта хавфли шароитларда ишлайдиган тиббиёт ходимларимиз оладиган нафақалар учун», - деди Ажар Ғиният.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг аниқлик киритишича, жорий бюджет ўтган йилга нисбатан олти баробар кам.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда 20 июндан буён КВИ билан касалланиш даражаси ошгани, ўтган ҳафтага нисбатан касалланиш 2 , 5 баробарга кўпайгани хабар қилинганди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, кунига 1300 тагача КВИ+ ва 15 тагача КВИ- ҳолатлари қайд этилган.
Муаллиф: Серик Сабеков