Қозоғистонда коронавируснинг тарқалиши 2,5 баробар ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният Қозоғистонда коронавирус эпидемиясининг тарқалиш тезлиги ҳақида маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None
None

«Дунёда касалланиш даражасининг ошиши билан бир қаторда 20 июндан бошлаб Қозоғистонда ҳам коронавирус билан касалланиш даражаси ошди. Ўтган ҳафтада касалланганлар сони ундан олдинги ҳафтага нисбатан 2,5 баробарга ошган. Тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони кунига 1300 нафаргача етади», — деди А.Ғиният.

Унинг сўзларига кўра, эпидемия ҳолатлари кўпайганига қарамай, беморларнинг касалхонага ётқизилиш даражаси паст.

Жорий йилнинг 15 июл ҳолатига кўра, 139 та юқумли касалликлар шифохонасида беморларга стационар ёрдам кўрсатилмоқда. Уларда беморлар учун жами 3282 ўрин ажратилган. Айни пайтда ушбу шифохоналарда 570 нафар бемор даволаниш учун ётқизилган.

Сўнгги хабарлар