Қозоғистонда болаларга молиявий пирамидаларга қарши курашиш йўллари ўргатилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик болалар киберфирибгарликка қарши курашишга ўргатилмоқда. Бу ҳақда ҚР Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Нурлан Абдрахманов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Рақамли саводхонликни ошириш, киберфирибгарликка қарши курашиш нуқтаи назаридан болалар ва ўқувчиларнинг молиявий билимини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2020-2021 йилларда «OYLA» («Ўйла») ёшлар илмий-оммабоп журнали томонидан давлат ва рус тилларида жами 112 саҳифада, жумладан, фирибгарлик ва молиявий пирамидаларга қарши курашиш мавзусида 20 та махсус махсус илова чоп этилди. 2021 йилдан буён Агентлик Қозоғистон мактабларида ўрта мактаб ёшидаги болалар учун 10 дан ортиқ бепул молиявий саводхонлик дарсларини ўтказди, — деди Нурлан Абдрахманов депутат сўровига жавобан.

Бундан ташқари, 2022 йил май ойидан Қозоғистон мактабларида интернет-фирибгарлик ва молиявий пирамидаларга қарши курашиш бўйича тематик соатлар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар