Қозоғистонда биринчи кўмир кимёси мажмуаси қурилади
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбарига 8 ва 9-сонли янги кокс батареялари қурилиши ҳақида ахборот берилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Президентга лойиҳа Qarmet компаниясининг йирик инвестиция ташаббусларидан бири эканлиги маълум қилинди.
Унинг доирасида янги кокс ишлаб чиқариш қувватини жорий этиш кўриб чиқилмоқда. Бундай кўламли қурилиш заводда сўнгги бир неча ўн йилликларда амалга оширилмаган.
Асосий технологик ҳамкор — ACRE Coking & Refractory Engineering Consulting Corporation компанияси.
Икки батареянинг умумий лойиҳавий қуввати йилига 1,5 миллион тонна қуруқ кокс ишлаб чиқариш учун етарли бўлади. Ҳар бир батареяда камера баландлиги 7,6 метр бўлган 54 та кокс печи бўлади.
Янги қурилмалар домна печини бу ерда ишлаб чиқарилган кокс билан узлуксиз таъминлаш, унинг сифатини сақлаб қолиш ва юқори даражадаги экологик хавфсизликка эришиш имконини беради.
Келгуси йилда 1960-1970 йилларда ишга туширилган ишлаб чиқариш қувватларини алмаштирадиган батареяларни ишга тушириш режалаштирилган.
Шундай қилиб, Қозоғистонда кокслаш маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича биринчи кўмир кимёси мажмуаси яратилади.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Qarmet конвертер цехи фаолияти билан танишди.