Қозоғистонда бепул спорт тўгаракларига 43,2 миллиард тенге ажратилди

спорт
Фото: Астана шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати

Жорий йилда маҳаллий маъмуриятлар бепул спорт тўгаракларига 43,2 миллиард тенге ажратди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда ҚР Туризм ва спорт вазири Ермек Маржиқпаев маълум қилди.

“Мамлакатимизда 7,6 миллион киши жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланади. Бу умумий аҳолининг 38,5 фоизини билдиради. 2029 йилга бориб бу кўрсаткич 50 фоизга етиши режалаштирилган. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган 25 мингдан ортиқ спорт-оммавий тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда. Ҳар йили ушбу тадбирларда 1,2 миллион киши иштирок этади. Улар орасида 500 минг қишлоқ аҳолиси бор”, - деди вазир.

Шунингдек, спорт соҳасидаги давлат буюртмаси ҳажмини ҳам айтиб ўтди.

– Жорий йилда тўгаракка спорт соҳасида давлат буюртмаси асосида 250 минг нафардан ортиқ ўсмир ва бола жалб этилди. Маҳаллий маъмуриятлар бунга 43,2 миллиард тенге ажратди. Натижада 220 минг болага йўлланмалар амалга оширилди ва 6 мингдан ортиқ спорт секцияларида бепул қатнашиш имконияти пайдо бўлди”, - деди Ермек Маржиқпаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар