Қозоғистонда баҳорги экиш кампаниясини молиялаштириш жорий йилнинг 1 декабридан бошланади

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Ҳукумати раҳбари Олжас Бектенов келгуси йил экиш компаниясини молиялаштиришни шу йилдан бошлаш кераклигини айтди.

Қозоғистонда баҳорги экиш кампаниясини молиялаштириш жорий йилнинг 1 декабридан бошланади
Коллаж: Kazinform

“Дуккакли экинлар ҳосилини сақлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бундан ташқари, фитосанитария хизмати ғалла сифатини қаттиқ назорат қилиши керак. Худди шундай, 100% уруғлик захирасини таъминлаш лозим. Транспорт вазирлиги «Қазақстан темір жолы» компанияси билан биргаликда ҳосилни узлуксиз ташишни ташкил этсин ва вагонлар етказиб беришнинг аниқ жадвалини тасдиқласин. Савдо ва интеграция вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ва сотишни таъминласин”, — деди Олжас Бектенов Ҳукумат йиғилишида.

Шунингдек, Олжас Бектенов маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини ошириш масаласини ишлаб чиқишни топширди.

“Вилоят ҳокимликлари келгуси йилда фойдаланиладиган минерал ўғитлар миқдорини 1,9 миллион тоннага етказиши керак. Саноат ва қурилиш вазирлиги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда фермерлар учун зарур миқдорда ўғит ишлаб чиқариш бўйича олдиндан чора-тадбирлар кўриши керак. Ўз навбатида, вилоят ҳокимликлари етказиб бериш шартларини ўз вақтида имзолаб, омборларда зарур ўғит захирасини таъминлаши лозим. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Байтерек” холдинги билан биргаликда 2025 йилнинг 1 декабридан бошлаб баҳорги экиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ишларини муддатидан олдин молиялаштиришни ўз зиммасига олсин”, — деди у.

Аввалроқ Ҳукумат раҳбари жорий йилда қишлоқ хўжалиги соҳасига рекорд миқдордаги маблағ (580 миллиард тенге) ажратилганини маълум қилган эди. Келгуси йилда молиялаштириш ҳажмини 700 миллиард тенгега ошириш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар