Қозоғистонда ҳашамат солиғи двигател ҳажмига эмас, балки автомобилнинг қийматига асосланади
Биз двигател ҳажмига боғлиқ солиқ солишни кўриб чиқмаяпмиз. Двигател ҳажми катта бўлса, прогрессив шкала ҳисобга олинади, яъни унинг ҳажми уч литрдан ошганда, транспорт воситасига тегишли солиқ мавжуд. Ва ҳашамат солиғини жорий этиш доирасида биз машинанинг нархини кўриб чиқамиз. Мисол учун, агар автомобил 200 000 долларга тенг бўлса, бир марталик тўлов ёки йиллик тўлов белгиланиши мумкин. Шунинг учун, менимча, автомобил двигателининг ўлчамига қараб ҳисоблаш мумкин эмас», - деди А.Қуантиров Сенат мажлисидан кейин журналистлар саволларига жавоб бераркан.
Шу муносабат билан у бу йшналишдаги аниқ тафсилотлар 2023 йилда маълум бўлишини айтди.
«Ҳашамат солиқлари муҳокамаси эндигина бошланди. 2023 йилнинг биринчи чораги муҳокамаларнинг асосий даври бўлади. Айни пайтда ривожланган мамлакатларнинг халқаро тажрибасини ўрганмоқдамиз», – деди вазир.
Аввал хабар қилинганидек, ҳашамат солиғи бўйича норма 2024 йилдан кучга киради.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов