Қозоғистонда ҳарбий клубларга биринчи марта молиявий грантлар ажратилади

HUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда миллий устуворликларни тарғиб қилиш ва ёшлар ўртасида ватанпарварлик руҳини тарбиялашга қаратилган лойиҳа бошланди, деб хабар беради Кazinform.
None
None

«Алмати талабалар альянси» ЖЖ директори Жасулан Қуандиқнинг сўзларига кўра, бу йил лойиҳа доирасида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар учун грант маблағлари ажратилади.

«Бизда бундай лойиҳани амалга оширишда бир неча йиллик тажрибамиз бор. Бироқ, илгари бир қатор ташаббусларда грант маблағларини ажратиш кўзда тутилмаган. Бу йил илк бор ҳарбий-ватанпарварлик тўгараклари ва ташкилотлари ўртасида 10 та кичик грант берамиз. Ҳар бир грант миқдори 400 минг тенге. Шу тариқа лойиҳага кўпроқ қозоғистонлик ёшларни жалб этишга ҳаракат қиламиз. Улар бизга ахборот таъминотини кенгайтиришга ёрдам беради», - деди Жасулан Қуандиқ.

Эслатиб ўтамиз, фаоллар «Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш» лойиҳаси доирасида ҳарбий-ватанпарварлик тўгараклари ва бошқа бирлашмаларга жалб этилган ёшлар улушини йил якунига қадар камида 20 фоизга оширишни режалаштирган.


Сўнгги хабарлар