Қозоғистонда Америка капитали иштирокида ишлаётган 590 га яқин корхона мавжуд – ҚР Ташқи ишлар вазири

None
ASTANA. Кazinform - Қозоғистонда Америка капитали иштирокидаги 590 га яқин корхона ишлайди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди бугун пойтахтда бўлиб ўтган «C5+1» форматидаги вазирлар учрашувидан сўнг маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш 2022 йилда 3 миллиард доллардан ошади. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 37,2 фоизга кўпдир. Экспорт – 1,15 миллиард доллар, АҚШдан Қозоғистонга импорт – 1,89 миллиард доллар. АҚШ Қозоғистон иқтисодиётига энг йирик сармоядорлардан бири ҳисобланади. 1993 йилдан бери АҚШнинг Қозоғистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларининг умумий оқими 62 миллиард доллардан ошди. Ўтган йилнинг биринчи уч чорагида эса Америка инвестициялари ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 58,8 фоизга ўсди, яъни 5 миллиард долларга етди. Қозоғистонда Америка капитали иштирокидаги 590 га яқин корхона ишлайди. АҚШ компаниялари Қозоғистон бозорига катта қизиқиш билдирмоқда», - деди Мухтар Тлеуберди.

Матбуот учун брифингда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳам иштирок этди. У Қозоғистоннинг жаҳон муаммоларини ҳал этишда алоҳида ўрни борлигини таъкидлади.

Бундан аввал АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қозоғистонга илк бор ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.

АҚШ вакили Қозоғистонга ташриф бюрди ва Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди билан учрашди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенни қабул қилди

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар
telegram