Қозоғистонда агросаноат соҳасига сунъий интеллектни жорий этиш учун грантлар ажратилади
ASTANA. Кazinform – ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги инновацион грантлар ажратиш тўғрисидаги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритди. Буйруқ лойиҳаси Ashyq НҲА порталида эълон қилинди.

Хусусан, инновацион грантлар рўйхатига агросаноат мажмуаси ва сунъий интеллектдан фойдаланадиган технологиялар киритилган.
Агросаноат соҳасидаги инновациялар ва технологик трансформациялар қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишга нималар беради:
1. Агротехнология қишлоқ хўжалиги корхоналарига жаҳон бозорида рақобатбардош бўлиш имконини беради;
2. Ишлаб чиқариш таннархининг камайиши ва ҳосилдорликнинг ошиши шунга мос равишда фермерлар даромадини оширади;
3. Агротехнологиянинг ривожланиши қишлоқ хўжалиги ва унга алоқадор тармоқларда янги иш ўринларини яратишни рағбатлантиради.
Вазирлик шунингдек, сунъий интеллектни ривожлантириш турли соҳаларда, жумладан, меҳнат унумдорлигини ошириш, маълумотларни таҳлил қилиш, шунингдек, прогнозлаш ва режалаштириш каби кўплаб афзалликларга эга эканлигини, бунинг учун сунъий интеллект ажралмас восита эканлигини таъкидлайди.
Ҳужжат лойиҳаси жорий йилнинг 18 февралига қадар умумхалқ муҳокамасига тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Давлат раҳбари агросаноат мажмуасини юқори технологияли саноатга айлантириш кераклигини айтган эди.