Қозоғистонда Абай исмли 19 мингга яқин одам бор
ASTANА. Кazinform – Бугунги кунда Қозоғистонда Абай исмли 18 961 киши яшайди.
10 август — Абай куни. Шу муносабат билан биз буюк шоир номи билан боғлиқ қизиқарли статистикани тақдим этамиз.
Бугунги кунда Қозоғистонда Абай исмли 18 961 киши яшайди. Бу исм энг кўп учрайдиган ҳудудлар Астана шаҳри (2186 киши), Туркистон вилояти (2008 киши) ва Алмати шаҳри (1740 киши).
Абай исмли энг кекса қозоқ 1932 йилда туғилган. Бу исмни олиб юрганлар орасида 30-34 ёшдаги фуқаролар кўпчиликни ташкил қилади — 3267 киши.
Абай исми кўпинча янги туғилган чақалоқларга ҳам берилади. Жорий йилнинг биринчи ярмида 91 болага бу исм берилди.
Қозоғистонда Абай исмли 9 аёл рўйхатга олинган. Шунингдек, Иброҳим, Ибрагим ва Ибрахим исмли 37 844 киши бор.
Буюк шоирнинг номи мамлакатнинг географик номларида кенг акс этган. Ҳозирда 1 та вилоят, 1 та шаҳар, 3 та туман ва 26 та қишлоқ Абай номи билан аталган.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат халқини Абай куни билан табриклади.