Қозоғистонда 80 мингдан ортиқ талаба педагогика йўналишида таҳсил олмоқда
Жорий йилда педагогика йўналишини 20 мингга яқин битирувчи тамомлади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Таълим вазири Ғани Бейсембаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

– Жорий йилда педагогика йўналишини 20 минг нафарга яқин битирувчи тамомлаган бўлса, 24 минг нафарга яқин талаба 1-курсга қабул қилинди», – дейди Ғани Бейсембаев.
Вазирнинг қўшимча қилишича, сўнгги икки йилда иш билан таъминланган битирувчилар улуши ошган (2022 йилда 18 895 нафар битирувчидан 12 553 нафари (66,4%) иш билан таъминланган, 4173 нафари (22,1%) олий ўқув юртларига ўқишга кирган. 2023 йилда 19 222 нафар битирувчидан 14 718 нафари (76,6%) ишга жойлашди, 3 314 нафари (17,2%) олий ўқув юртларига ўқишга кирди.
Вазирлик маълумотларига кўра, мамлакатдаги 772 та коллеждан 234 таси (105 таси давлат, 129 таси хусусий) педагог кадрлар тайёрлайди, шундан 31 таси ихтисослаштирилган педагогика коллежидир.
— Айни пайтда 80 мингдан ортиқ талаба педагогика йўналишида таҳсил олмоқда. Шундан 43 минг нафар талаба давлат буюртмаси асосида таҳсил олади. Коллежлар мамлакатдаги болалар боғчалари учун тарбиячилар, бошланғич ва қўшимча таълим, шунингдек, бадиий ижод ва мусиқа ўқитувчиларини тайёрлайди”, - дея хулоса қилди Ғани Бейсембаев.
Муаллиф: Серик Сабеков