Қозоғистонда 5 йил ичида шаҳарлар сони 3 тага кўпайди
ASTANА. Кazinform - Сўнгги беш йилда Қозоғистонда шаҳарлар сони 3 тага, жумладан, 2 та вилоят ва 1 та туман аҳамиятига эга шаҳарга кўпайди. 2024 йил 1 июль ҳолатига кўра, республикада шаҳар мақомига эга 90 та аҳоли пункти рўйхатга олинган. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси матбуот хизмати хабар беради.
Шу жумладан:
39 та - вилоят аҳамиятга эга
48 та — туман аҳамиятига эга
3 та — республика аҳамиятига эга
Энг кўп шаҳарлар Ақмола вилоятида — 11 та, Ақтўбе ва Қарағанда вилоятларида — 8 тадан.
“Беш йил аввал шаҳар аҳолисининг улуши 58 фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 62,7 фоизга ошди. Шу тариқа шаҳар аҳолиси сони 12,6 миллион кишига етди”, — дейилади хабарда.
Шаҳар аҳолисининг энг кўп сони республика аҳамиятига эга бўлган шаҳарларда: Астана — 1,4 миллион, Алмати — 2,2 миллион, Чимкент — 1,2 миллион. Вилоятлар орасида 927 минг шаҳар аҳолиси бор Қарағандида ва 709 минг шаҳар аҳолиси бор Ақтўбеда урбанизация даражаси энг юқори ҳисобланади.