13:54, 03 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонда 450 дан ортиқ афғонистонлик талаба таҳсил олмоқда
ASTANA. Kazinform – Бу йил Қозоғистон афғонистонлик талабаларга 30 та грант ажратишга тайёр. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин Астанада бўлиб ўтган Қозоғистон-Афғонистон бизнес-форумида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон афғон талабаларини тайёрлаш бўйича таълим дастурларини амалга оширишга тайёр. Бу йил Қозоғистон Афғонистондан келган талабаларга 30 та грант ажратади», – деди Серик Жуманғарин.
Унга кўра, Қозоғистонда 450 дан ортиқ афғонистонлик талаба таҳсил олмоқда.
«Қозоғистон Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш, афғон халқига моддий ва гуманитар ёрдам кўрсатишга ҳисса қўшишда давом этади», – деди Вазир.
Аввал хабар қилинганидек, Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов