Қозоғистонда 3 миллиондан ортиқ болага қўшимча таълим бериш режалаштирилган

Қозоғистонда 3 млндан ортиқ болага қўшимча таълим бериш режалаштирилган
Фото: t.me/oqu_agartu

ASTANA. Kazinform - Жорий йилда Қозоғистонда 3 миллиондан ортиқ мактаб ўқувчиларини ижодий тўгараклар ва спорт секциялари билан қамраб олиш режалаштирилган. Бу ҳақда ҚР Таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

“Бугунги кунда ўқувчиларнинг 81,1 фоизи қўшимча таълим билан қамраб олинган. Биз барча болаларга қўшимча таълим олишда тенг имкониятлар яратишга интиламиз. Жорий йилда қамровни 86,3 фоизга етказиш кўзда тутилган”, - деди Ўқув-тарбия ишлари ва қўшимча таълим департаменти директори Меруерт Медетбекова.

Қайд этиш жоизки, кўпроқ болаларни қўшимча таълим билан таъминлаш мақсадида жорий йилда Астана, Алмати, Чимкент шаҳарлари, шунингдек, Манғистау, Қостанай ва Павлодар вилоятларида 6 та Ўқувчилар саройини очиш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар