Қозоғистонда 2030 йилгача 70 та аҳоли пунктини сув тошқинларидан ҳимоя қилиш учун 20 та сув омбори қурилади

Сув омбори
Фото: gov.kz

ASTANА. Кazinform – ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов Ҳукумат йиғилишида 2030 йилгача 70 та аҳоли пунктини сув тошқинларидан ҳимоя қилиш учун 20 та сув омбори қурилишини маълум қилди.

“2030 йилгача 9 та ҳудудда 20 та янги сув омбори қурилишини якунлаш режалаштирилган. 20 та сув омборининг ишга туширилиши 137 минг аҳоли истиқомат қиладиган 70 та қишлоқ аҳоли пунктларида сув тошқини хавфини камайтириш имконини беради”, — деди вазир.

Шунингдек, ҳозирда вазирлик томонидан 9 та объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилаётганини таъкидлади.

“Бундан ташқари, 9 та вилоят ҳудудидаги 15 та сув омборини реконструкция қилиш ишлари бошланади. Бу 75 минг аҳоли истиқомат қиладиган 64 та аҳоли пунктида сув тошқини хавфини камайтириш имконини беради”, — деди Нуржан Нуржигитов.

Сўнгги хабарлар
telegram