Қозоғистонда 2027 йилда дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади
ASTANA. Kazinform – ҚР Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов Будапештга ташрифи доирасида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер билан жуда муҳим учрашув ўтказди. Натижада Қозоғистонда дзюдони ривожлантириш борасида қатор муҳим шартномалар имзоланди. Бу ҳақда бошқарма бошлиғи Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
“Дзюдо мухлислари учун хушхабар! 2027 йилда дзюдо бўйича жаҳон чемпионатини Қозоғистонда ўтказиш бўйича келишувга эришдик. Бу мамлакатимиз учун катта шараф ва қозоғистонлик спортчилар учун катта имконият бўлади. Чунки чемпионат Лос-Анжелес Олимпиадаси арафасида ўтказилади. Қолаверса, Қозоғистонда Халқаро дзюдо федерацияси академиясининг ваколатхонасини очиш бўйича ҳам келишувга эришдик. Ишончим комилки, бу ташаббус спортчиларимиз ва мураббийларимизнинг профессионал савиясини оширишга катта ҳисса қўшади”, — деб ёзади у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини иккита соврин билан якунлагани ҳақида ёзган эдик.