16:52, 07 Октябрь 2024 | GMT +6
Қозоғистон дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини иккита соврин билан якунлади
ASTANA. Kazinform - Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, Қозоғистон терма жамоаси мазкур турнирда иккита совринли ўринни қўлга киритди.
Жумладан, қозоғистонлик спортчилар Талғат Оринбасар (60 килограммгача) ва Азат Кумисбай (81 килограммгача) бронза медалига сазовор бўлди.
Умумий ҳисобда терма жамоа 15-ўринни эгаллади. Биринчи ўринни 6 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритган Япония терма жамоаси эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 12-13 октябрда Ақтау шаҳрида дзюдо бўйича аёллар ва эркаклар ўртасида Осиё очиқ кубоги мусобақаси ўтказилиши ҳақида ёзган эдик.