Ақтау шаҳрида дзюдо бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтади
ASTANА. Кazinform - 12-13 октябрь кунлари Ақтау шаҳрида дзюдо бўйича аёллар ва эркаклар ўртасида Осиё очиқ кубоги бўлиб ўтади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар беради.
Ушбу турнир Халқаро дзюдо федерациясининг спорт тақвимига киритилган. Турар Жолдибаев хотирасига бағишланган мусобақада Озарбайжон, Гонконг, Ҳиндистон, Эрон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистондан 200 нафарга яқин спортчи иштирок этади.
Халқаро дзюдо федерацияси регламентига кўра, турнир ғолиб ва совриндорлари биринчи ўрин учун 100, иккинчи ўрин учун 70, учинчи ўрин учун 50 очко қўлга киритади.
Қуйида мусобақа жадвали келтирилган:
12 октябрь
Эркаклар: -60 кг, -66 кг, -73 кг
Аёллар: -48 кг, -52 кг, -57 кг, -63 кг
10:00 - мусобақалар бошланиши
16:30 - расмий очилиш маросими
17:00 - финал
13 октябрь
Эркаклар: -81 кг, -90 кг, -100 кг, +100 кг
Аёллар: -70 кг, -78 кг, +78 кг
10:00 - жангларнинг бошланиши
17:00 - финал жанглари