Қозоғистонда 2024 йилда “Келешек” дастури ишга туширилади

2024 йилда “Келешек” дастури ишга туширилади
Фото: pixabay.com

“Келешек” дастури кейинги йилдан Қозоғистонда ишлай бошлайди. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

“Бугунги кунда “Келешек” дастурига қонунчиликка ўзгартиришлар киритилмоқда. Таълим тўғрисидаги қонунлар, жамғарма тизими ва бошқа қонунларга ўзгартиришлар киритиш зарур. Дастурнинг ҳамкорлари бўладиган банклар ҳали аниқланмаган. Юқори молиявий барқарорликка эга банклар бўлиши аниқ. Шу билан бирга, Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги ва Миллий банкнинг ҳам ўз талаблари бўлади”, - деди Саясат Нурбек Ҳукумат уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Вазирнинг тахмин қилишича, 6-7 та банк мазкур дастурга шерик бўлади.

Шунингдек, С.Нурбек Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев келаси йил 1 сентабрдан болалар учун махсус жамғарма тизимини жорий этиш тўғрисида топшириқ берганини айтди.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар