Қозоғистонда 105 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси қолган

ASTANА. Кazinform – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Олжас Анафин Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакатда қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси қолгани ҳақида маълум қилди.

уруш фахрийси
Фото: Александр Павский/ Kazinform

— 5 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда 105 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва Ғалабага ҳисса қўшган бошқа тоифадаги 40 707 нафар фуқаро истиқомат қилади, — деди у.

Унга кўра, маҳаллий ҳокимликлар томонидан фахрийларга маҳаллий бюджет ва ҳомийлар ҳисобидан ҳар томонлама ёрдам кўрсатилди. Шу жумладан:

- коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун(2,6 млрд тенге);

- уй-жойларни таъмирлаш учун ёрдам (21,5 млн тенге);

- ёқилғи сотиб олиш учун (14,5 млн тенге);

- жамоат транспортида чегирмалар (4,1 млрд тенге);

- дори воситалари билан таъминлаш бўйича(48,5 млн тенге);

- тиш протезлаш учун (441,9 млн тенге);

- озиқ-овқат пакетлари учун (103,9 млн тенге).

Эслатиб ўтамиз, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Ғалабанинг 80 йиллиги медали топширилади.

Сўнгги хабарлар