Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Ғалабанинг 80 йиллиги медали топширилади
ASTANA. Kazinform – ҚР Мудофаа вазирлиги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги Президент фармони лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига чиқарди.

“Мудофаа вазирлиги “Қозоғистон Республикаси Президентининг “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган байрам медали тўғрисида”ги фармони лойиҳаси тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат Қозоғистон Республикасида Улуғ Ватан уруши фахрийлари ва бошқа қатнашчиларини тантанали равишда эъзозлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Фармон лойиҳаси билан «1941 — 1945 жж. Ұлы Отан соғысындағы Жеңіске 80 жыл» байрам медали топширилади ҳамда медаль билан тақдирлаш қоидалари ва тавсифи тасдиқланади”, – дейилади матбуот хабарида.