Қозоғистон Япония ва Корея билан қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва AI кадрларини тайёрлаш ниятида

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Япония ва Корея Республикасининг етакчи университетлари ва илмий-технологик ташкилотлари раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди, деб хабар беради ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Қозоғистон Япония ва Корея билан қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва AI кадрларини тайёрлаш ниятида
Фото: ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги

Учрашувлар давомида академик ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма тадқиқотлар, кадрлар тайёрлаш, шунингдек, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳаларида ҳамкорликка устувор аҳамият берилди.

Токииода Tokyo Metropolitan University ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти университети (UNU) раҳбарияти билан учрашувлар бўлиб ўтди. Tokyo Metropolitan University ректори Такаэ Охаши билан университетлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, академик мобилликни ривожлантириш, ўқитувчилар ва тадқиқотчилар ўртасида тажриба алмашиш, шунингдек, қўшма таълим ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Вазир университет ректорини ноябрь ойида Астанада бўлиб ўтадиган Стратегик шериклар форумига таклиф қилди.

Қозоғистон Япония ва Корея билан қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва AI кадрларини тайёрлаш ниятида
Фото: ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги

Япониядаги музокараларнинг муҳим йўналишларидан бири Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Университети билан ҳамкорликни ривожлантириш бўлди. Фан, олий таълим, илмий тадқиқотлар ва барқарор ривожланиш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари БМТ Университети ректори — БМТ Бош котиби ўринбосари, профессор Тшилидзи Марвала билан муҳокама қилинди.

Давлат раҳбарининг топшириқларини амалга ошириш доирасида томонлар Қозоғистондаги БМТ Университети фаолиятини кенгайтиришнинг мумкин бўлган институционал ва амалий механизмларини кўриб чиқдилар. Қозоғистон томони ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратишга тайёрлигини билдирди. БМТ Университети ректори Астанада бўлиб ўтадиган Стратегик шериклар форумида иштирок этиш таклифини қабул қилди.

Қозоғистон Япония ва Корея билан қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва AI кадрларини тайёрлаш ниятида
Фото: ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги

Халқаро шерикликни мустаҳкамлаш бўйича ишлар Сеулда бўлиб ўтган музокаралар билан давом эттирилди. Вазир Корея Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Фан ва АКТ вазири Пэ Кен Хун билан учрашди. Томонлар илм-фан, олий таълим ва сунъий интеллект соҳаларида, жумладан, технологиялар трансфери, қўшма тадқиқотларни амалга ошириш ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш каби соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.

Эслатиб ўтамиз, халқаро ОТМлар филиалларининг очилиши Қозоғистонга нима бериши ҳақида ёзган эдик.