Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида қатновчи биринчи туристик поезд Тошкентга етиб борди
TASHKENT. Kazinform – 16 ноябрь куни Алматидан жўнаб кетган Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги биринчи сайёҳлик поезди Тошкентга етиб борди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
Илк сайёҳлик поезди Ўзбекистон пойтахтида кутиб олинди. У “Алмати – Туркистон – Тошкент – Алмати” йўналишида йўлга чиққан.
Бунгача поезд йўловчилари Туркистонда саёҳат қилиб, Аристон бобо мақбараси, “Ҳазрат Султон” тарихий-маданий қўриқ-музейи, Марказий Осиёдаги энг йирик “Карвонсарой” сайёҳлик мажмуасига ташриф буюрди.
Энди улар 2 кун давомида Ўзбекистон пойтахтининг диққатга сазовор жойлари, гўзал табиати, тарихий масканларини зиёрат қилади.
Йўловчиларга шаҳар бўйлаб ҳаракатланишлари учун махсус туристик автобус ажратилди. Туристик поезд саёҳати 20 ноябргача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, “Алмати – Туркистон – Тошкент – Алмати” йўналиши бўйича илк тур пилот режимида амалга оширилган эди. Келажакда у ойига 1-2 марта амалга оширилиши мумкин.
“Ипак йўли” поезди хизматидан нафақат қозоғистонликлар, балки хорижлик сайёҳлар ҳам фойдаланишлари мумкин. Чипта нархига уч марта овқатланиш, шаҳар саёҳатлари ва профессионал гид хизмати киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи “Ипак йўли” темир йўл қатнови йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Jibek Joly сайёҳлик поезди Туркистонга етиб келгани ҳақида ёзган эдик.