Қозоғистон ва Ўзбекистон трансчегаравий дарёларда сув ҳисоблагичларини ўрнатади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Ўзбекистон икки давлатга истеъмол қилинган сувнинг аниқ миқдорини ҳисоблаш имконини берувчи сув ҳисоблагичларини ўрнатиш бўйича келишувга эришди, деб хабар берди ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги матбуот хизмати.

Айни пайтда Қозоғистон Ўзбекистон ҳудудига сув ҳисоблагич ўрнатса, Ўзбекистон томони Қозоғистонда ўз қурилмаларини ўрнатади. Томонлар, шунингдек, онлайн тарзда ахборот алмашадилар. Қозоғистон Ўзбекистон ҳудудида, Ўзбекистон томони эса Қозоғистонда тўпланган маълумотлардан фойдаланиш имкониятига эга.
Бу шартнома, аввало, географик жиҳатдан дарёлар манбасидан ташқарида жойлашган мамлакат манфаатлари учун жуда муҳим.
Эндиликда икки давлат мутахассислари сув ҳисоблагичлари ўрнатиладиган жойларни келишиб олишмоқда. Лойиҳага халқаро ташкилотларни жалб этиш бўйича ҳам музокаралар олиб борилмоқда.
“Сув ҳисоблагичларини ўрнатиш ҳар икки давлат томонидан истеъмол қилинадиган сув миқдорини онлайн назорат қилиш имконини беради. Апрель ойида биз бошқа қўшни давлатлар билан ана шундай лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокараларни бошлаш ниятидамиз”, – деди Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.