Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари кичик таркибда музокаралар ўтказди
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Ўзбекистон Президентига эҳтиром кўрсатиб, ушбу ташриф икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ва иттифоқчилик ривожига янги суръат бағишлашини таъкидлади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
– Қозоғистон халқи бугунги ташрифингизга катта аҳамият бераётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Бунинг ўзи кўп нарсани англатади. Умуман олганда, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда ижобий томонга ўзгарди. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни аниқ мазмун билан тўлдириш учун бор куч-ғайратимизни ишга соламиз. Бугун биз давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ва иттифоқчиликнинг асосий йўналишларини белгиловчи ҳужжатларни имзолаймиз. Шунинг учун бу ташриф ўзига хосдир, - деди Қозоғистон Президенти.
Аввалроқ, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Астанага давлат ташрифи билан келган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Ақордада кутиб олгани ҳақида ёзган эдик.