Қозоғистон ва Тожикистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказади
Қозоғистон ва Тожикистон яқин келажакда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказмоқчи, дея хабар беради Kazinform Ховарга таяниб.
Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган савдо-инвестиция форумида маълум қилинди.
Форумда бизнес ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, қўшма корхоналар ташкил этиш йўллари муҳокама қилинди.
Тожикистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ҳоким Холиқзода Қозоғистон Тожикистоннинг минтақадаги стратегик ҳамкори эканлигини ва 2023 йилда Тожикистон ташқи савдоси таркибида 13,8 фоиз улуш билан тўртинчи ўринни эгаллаганини таъкидлади.
Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр мазкур форумни икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам деб атади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 22-23 август кунлари Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Тожикистонда бўлиши ҳақида хабар берилан эди.