Қозоғистон ва Мўғулистон 13 та ҳужжат имзолади
ASTANА. Кazinform — Қозоғистон ва Мўғулистон президентлари кичик таркибда музокаралар олиб борди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар якунида икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари имзоланган ҳужжатлар билан алмашдилар:
1. Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Мўғулистон Ташқи ишлар вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисидаги меморандум;

2. Қозоғистон Республикаси ва Мўғулистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича ўзаро англашув меморандуми;
3. Қозоғистон Республикаси Атом энергияси агентлиги ва Мўғулистон Саноат ва минерал ресурслар вазирлиги ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича ўзаро англашув меморандуми;

4. Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва Мўғулистон Молия вазирлиги ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми;
5. Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Мўғулистон Саноат ва минерал ресурслар вазирлиги ўртасида нефть соҳасида ҳамкорлик меморандуми;
6. 2026-2027 йилларга мўлжалланган маданий ва гуманитар соҳадаги ҳамкорлик бўйича ҳаракатлар режаси;

7. Қозоғистон Республикаси Миллий банки ва Мўғулистон банки ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
8. "Самруқ-Қазна" МФЖ” АЖ ва «Erdenes Mongol LLC» МЧЖ ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
9. Астана шаҳар ҳокимлиги ва Қоракўрим шаҳри маъмурий аппарати ўртасида ўзаро англашув меморандуми ("Янги Қорақўрим" лойиҳаси);

10. Алатау шаҳар ҳокимлиги ва Қорақўрим маъмурий аппарати ўртасида ўзаро англашув меморандуми ("Янги Қорақўрим" лойиҳаси);
11. Қозоғистон Республикаси Президенти телерадиокомплекси ва Мўғулистон Миллий жамоат радиоси ва телевидениеси ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми;
12. Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон Республикаси Миллий фанлар академияси ва Мўғулистон Фанлар академияси ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми;

13. Шоқан Уалиханнов номидаги Тарих ва этнология институти ва Мўғулистон Чингизхон миллий музейи ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум.
Эслатиб ўтамиз, Баян-Улгийда Қозоғистон консуллиги очилади.