Баян-Улгийда Қозоғистон консуллиги очилади
ASTANА. Кazinform — Мўғулистоннинг Баян-Улгий аймоғида Қозоғистон консуллиги очилади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан музокаралардан сўнг қўшма баёнот чоғида маълум қилди.
— Биз икки томонлама муносабатларнинг барча соҳалари бўйича мазмунли ва самарали музокаралар олиб бордик. Сиёсий, иқтисодий, маданий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришга келишиб олдик. Хусусан, Мўғулистоннинг Баян-Ўлгий аймоғида Қозоғистон консуллигини очиш бўйича ўзаро келишувга эришдик, — деди Президент.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу чинакам қардош ва тарихан яқин мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик руҳидаги муҳим қадам, дейиш учун барча асослар бор.
— Бу, шунингдек, мўғул халқининг қозоқ халқига бўлган хайрихоҳлиги ва самимий дўстлигининг яққол кўринишидир. Биз бу қарорни юқори баҳолаймиз. Шу муносабат билан Президент Хурэлсухга чуқур миннатдорчилигимни билдирмоқчиман, — деди Касим-Жомарт Тоқаев.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Мўғулистон Президентини Ақордада кутиб олгани ҳақида хабар берган эдик.